Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасига фуқаро И.У мурожаат этиб, “Ипотека банк” Сирдарё вилояти филиали раҳбарияти томонидан меҳнат хуқуқлари бузилаётганлиги, меҳнат фаолиятини олиб бораётган лавозими қисқартирилганлиги ва унга тегишли бўлган компенсация пуллари берилмаётганлигини маълум қилган.
Ўрганиш давомида фуқаро И.У ҳақиқатдан ҳам“Ипотека банк” Сирдарё вилояти филиалида 2007 йилдан буён меҳнат фаолиятини олиб борганлиги аниқланди.
2020 йил 22 декабрь куни ходим штатлар қисқартирилиши тўғрисида огоҳлантирилгандан сўнг, қисқартиришга тушганлиги сабабли меҳнат фаолиятини олиб бориш истаги йўқлиги ҳамда тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиб, қонунда назарда тутилган бир йўла икки ойлик иш ҳақи миқдорида компенсация пулларини бериш тўғрисида ариза билан мурожат этгандан сўнг, ўртада келишмовчилик юзага келганлиги сабабли аризани қайтариб олишга мажбур олган.
Бош бошқарма Давлат меҳнат инспекцияси иштирокида ва ўзаро келишув асосида фуқаро И.У ҳамда “Ипотекабанк” Сирдарё вилояти филиали раҳбариятига ходимга қайтадан меҳнат шартномасини бекор қилиш ва бир йўла икки ойлик иш ҳақи миқдорида компенсация пуллари бериш масаласи тушунтирилди.
Ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда
таътил муддати тугаганидан сўнг, яъни 2020 йил 13 сентябрдан бошлаб 2021 йил 4
январга қадар унга боласи икки ёшга тўлганга қадар бола парвариш таътилига
чиққунга қадар олдинги лавозимидаги иш ҳақи ҳисобланиши ҳамда 2021 йил
4 январга қадар келишув асосида огоҳлантириш муддатига мутаносиб равишда
компенсация пуллари тўланиши ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги
аризасини ижобий ҳал қилиниши иш берувчидан талаб қилинди.
Иш берувчига бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги Низоми талабидан келиб чиқиб, бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилди.
бош бошқармаси матбуот хизмати