Сирдарё вилоятида 2021 йилда ишсизларни ишга жойлаштириш учун жами 19339 та янги иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Жумладан, инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий инфратузилма объектларини ишга тушириш ҳисобига 7212 та, ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 6520 та, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 698 та иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантириш ҳисобига 12121 та, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 10460 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 1661 таянги иш ўринларига вилоятимиздаги ишсиз ва ишга муҳтож фуқаролар ишга жойлаштирилишикутилмоқда.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish