11 январь куни Сирдарё вилоят Бандлик бош бошқармаси мажлислар залида Бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Мухаммадиев ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги бошлиғи С.Исраилов ҳамда туман (шаҳар) АБКМ рахбар ва масъул рахбарлари иштирокида Ташқи меҳнат миграцияси масалаларида 2021 йилда бажариладиган ишлар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор бўлиб ўтди.
Унда Ташқи меҳнат миграцияси бўйича соҳада бўлаётган ўзгариш ва янгиликлар батафсил тушунтирилди.
Хориждан қайтган ва кета олмаган фуқароларни ўрганиш, ижтимоий ва моддий ёрдам бериш бўйича масалалар кўтарилди.
2021 йил феврал ойида Гулистон шаҳар «Ишга мархамат» мономарказини ишга тушириш, касбга эга бўлмаган ва хорижий тилларни билмайдиган фуқароларни ўқишга жалб қилиш ва тадбиркорликка ўқитиш ва жалб қилиш бўйича режалар белгиланди.
Яратилаётган шарт шароитларни аҳоли ўртасида кенг ёритиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати