10-11 февраль кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ГК“СтройКрафт” ва “МЕРОС” МЧЖлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувига асосан қурилиш ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш соҳаларида ишлаш истагини билдирган фуқаролар учун танлов ташкил этилди. Хорижий давлат иш берувчи корхоналари  вакилларининг                    11 нафари  танлов ўтказишди.

Танловда 707 нафар фуқаролар, шундан 493 нафари қурилиш, 214 нафар қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича рўйхатдан ўтишди.

Икки кун давомида ИИБ, Миллий гвардия, Бандлик, СЭС ходимлари томонидан фуқаролар ўртасида тартиб сақлаш ишлари намунали ташкил этилди.

Икки кун якунига кўра ГК “СтройКрафт” компаниясининг қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринларида ишга жойлашиш истагида  бўлган 485 нафар фуқаро иштирок этиб, улардан  199 нафари иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинди. “МЕРОС” МЧЖ корхонасининг қишлоқ  хўжалиги  махсулотларини  етиштириш ва қўзиқорин терувчи мутахассислиги бўйича бўш иш ўринларида ишга жойлашиш истагида бўлган 205 нафар фуқаро иштирок этиб, улардан  166 нафари, жами 365 нафар фуқаролар иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинди.

Танловдан  муваффақиятли  ўтган  фуқароларнинг  рўйхати  умумлаштириш,  Россия Федерацияси хукуматидан чегарадан ўтказишга  рухсат олиш учун иш берувчи корхоналарнинг вакиллари томонидан уларнинг Россия Федерациясидаги Бош офисига юборилди. Уч хафта муддатда танловдан ўтган, кетишга тайёр бўлган фуқароларни иш жойига юбориш мақсадида тиббий хулосалар олиш, йўл кира маблағларини жамлашига ёрдам бериш, шартномаларини имзолатиш, субсидия асосида суғурталаш ва авиа чипталарини олиш ишлари давом эттирилади .

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish