Муҳтарам Президентимиз топшириғига биноан шаклланаётган “Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш мобайнида вилоят Бандлик бош бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан жорий йилнинг 16 февраль куни Ховос тумани Сохибкор маҳалласида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасида “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 13 нафар ишсиз фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, суғориш воситалари харид қилиш ҳамда уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилиши белгилаб олинди.
Бундан ташқари 30 нафар хориж давлатларида ишлаш истагида бўлган фуқароларга, маҳалла ҳудудида ташкил этилган ўқув марказида хорижий тилларга ўқитиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан гранд ажратиш режалаштирилди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати