Қурилиш объектларини қуриш бўйича танловда иштирок этаётган барча лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рахбарлари диққатига!

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил                  27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6119-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон қарорининг иловаси билан тасдиқланган “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низоми тасдиқланган ва меҳнат, меҳнат муҳофазаси бўйича қатор устувор вазифалар белгиланган.

Юқоридагиланрни инобатга олиб, Сиздан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда рейтингини юритилишида, қурилиш ташкилотингизда ишловчилар билан тўлиқ меҳнат шартномалари тузишингизни, улар хақидаги маълумотларни “ЯММТ” тизимига тўлиқ киритишингизни, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларини тўғри йўлга қўйишингизни, бу борада ишчи ходимларни ўқитиб билимларини текширишингизни, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиб давлат экспертиза хулосасини олишингизни, ўз фуқаролик жавобгарлигингизни мажбурий суғурта қилдиришингизни, “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича мухандис лавозими” жорий қилиб, ушбу лавозимга олий техник маълумотга эка шахсни тайинлашингиз ва белгиланган тартибда суҳбатдан ўтказиш учун юборишингизни, суҳбат якуни бўйича Республика малака ошириш курсларида ўқитилиб меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

Қўшимча қилиб шуни маълум қиламизки, Сиз томонингиздан бу борада амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар “Шаффов қурилиш” миллий ахборот тизимига киритилиб борилади.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish