Ипотека банк Сирдарё вилояти филиалида 2007 йилдан касса амалиёти бўлимида кассир назоратчиси вазифасида меҳнат фаолияти олиб бораётган Д.Э филиалнинг 2017 йил 16 октябрь кунги 235-сонли буйруғига биноан фарзанди икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариш таътили, 2019 йил тегишли буйруққа асоса унга 2020 йил 11 июл кунига қадар фарзанди уч ёшга тўлгунча нафақа тўланмайдиган бола парвариш таътили берилган.
Д.Э аризасига биноан 2020 йил 13 июлдаги тегишли буйруғига кўра 2020 йил 3 июлдан 2020 йил 13 сентябрь кунига қадар иш ҳақи сақланмаган холда таътил берилган.
Иш берувчи белгиланган тартиб ва қоидаларга зид равишда Д.Эни таътилда бўлган даврида уни штати қисқартирилганлиги тўғрисида 2020 йил августда огоҳлантирган.
Д.Э нинг олдинги лавозими бўйича иш билан таъминлаш тўғрисидаги талабларига эътиборсиз бўлиб, белгиланган тартиб ва қоидаларга кўра унга ўзининг олдинги иши билан таъминлаш чоралари ёки қонунда назарда тутилган бир йўла икки ойлик иш ҳақи миқдорида компенсация пулларини бериш тўғрисида аризаси қаноатлантирилмаган.
Ввилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспецияси аралашуви билан фуқаро Д.Э га ўз вақтида тўланмаган
7 млн.сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилиб, ҳуқуқлари тикланди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати