Бугунги кунда Гулистон шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйча бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ишсиз аёллар сонини камайтириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида, шаҳар худудида ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда фабрикалар фаолият юритишмоқда.

Хусусан, шу йилнинг 4-март куни Гулистон шаҳар “Дўстлик” маҳалласи худудида “Омадли аёллар” ишлаб чиқариш кооперативи янги бинода ўз ишини бошлади. Мазкур кооператив негизида касбга ўргатиш ўқув маркази ташкил этилган бўлиб, курсларни тамомлаган 50 нафар аёлларни бандлиги таъминланди.

Очилиш маросимида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят ҳамда шаҳар бўлимлари вакиллари, Гулистон шахар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази рахбари, маҳалла раислари, нуронийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбир давомида кооператив раҳбарияти томонидан у ердаги шароитлар, ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳамда яратилган иш ўринлари борасида тўлиқ маълумот берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish