Ўзбекистон Републикаси Президенти хузуридаги Хавфсизлик кенгаши томонидан ногиронлиги бўлган ва харакатланиши чекланган инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.


Ушбу топшириқ юзасидан бош бошқарманинг тегишли буйруғи қабул қилиниб, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат техник инспекторлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасаларида «Ўзбекистон Республикасида Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-162-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунинг (янги таҳрири) 10-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15-сентябрдаги 263-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 177-сонли Қарорининг 1-боб 3-банди талаблари ижроси бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиши талабларининг бажарилиши юзасидан корхона ва ташкилотлар кесимида ўрганишлар ўтказишга сафарбар қилинди.
Ҳурматли иш берувчилар, Сизлардан юқорида кўрсатиб ўтилган қонунлар ижросини зудлик билан таъминлашингизни сўраймиз.
Акс холда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликга тортилишингиз тўғрисида огохлантирамиз.

Бандлик бош бошқармаси

матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish