Ҳурматли, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона ташкилот ва муассасалар, қурилиш, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда савдо марказлари (иш берувчи) раҳбарлари диққатига!
Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди.
Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сони ошиши ҳисобига бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан қўл остингиздаги ишловчи ишчи ходимларга соғлом хавфсиз меҳнат шароитлари яратишингизни ҳамда карантин талабларига асосан санитария гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ишларни тўғри ташкиллаштиринг.
Ишчи ходимлар хаёти ва соғлигига хавф солувчи омилларни бартараф этиш мақсадида қўшимча, “махсус комбинзон” (шахсий химоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқоблар, антесептик воситалари билан таъминлашингизни, ўзини ўзи яккалаш қоидаларига риоя қилган ҳолда оралиқ масофани камида 2 (икки) метр сақлаган ҳолда ҳамда карантин талабларига риоя этилиши бўйича кечиктириб бўлмайдиган ушбу тадбирларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати