Иш берувчилар томонидан, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминланмаганлиги, аксарият юз бераётган бахтсиз ходисалар натижасида корхоналар томонидан жабрланувчиларнинг оилаларига бир неча миллионлаб товон ва зарар пуллари тўланишига сабаб бўлмоқда.
Бундай холатлар корхоналарнинг, айникса кичик ва микрофирмалар ҳамда фермер хўжаликларининг молиявий аҳволига жиддий зарар етказиб, уларни банкрот ҳолатига тушишига сабаб бўлмоқда.
“Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари талабларига асосан, иш берувчи у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ёки иш берувчилар жисмоний шахслар учун меҳнат шартномаси тузган санадан бошлаб 15 иш кунидан кечикмай ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиши шартлиги қонун билан белгиланган.
“Ўзбекистон Республикасида Ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) 10-моддасига асосан “Инсонларнинг хаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжларини ва аҳолининг кам харакатланувчи гурухларини хисобга олган ҳолда лойиҳалаш” ШНҚ 2.07.02-07 талабларига мувофиқ биноларингиз кириш жойига 15 (ун беш) кун муддатда ногиронлар йўлаги (пандус)лар қилиш чораларини кўришингизни ҳамда қурилган пандусларнинг тегишли талабга мос қурилишини таъминлашингизни сўраймиз.
Акс ҳолда ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилдирмаган иш берувчиларга нисбатан Ўзбекистан Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 49-прим 2-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10-баробаридан 15-баробаригача, ногиронлар йулакчаси (пандус) яратмаганлиги учун 51-прим 1-моддасига асосан базавий хисоблаш миқдорининг 10-баробаридан 15-баробаригача, бир йил давомида қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилмаган тақдирда 15-баробаридан 30-баробаригача миқдорда маъмурий жарималар қўлланилиши бўйича тегишли Судларга даъво аризаси киритилиши ҳақида расман огохлантириласиз.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати