Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4962-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг
1 апрель кунидан Гулистон шаҳридаги Қурилиш коллежида 14 та йўналишда қурилиш сохасида (қўшимчарус тилини ҳам ўрганган ҳолда) касб-ҳунарга ўқиш бошланади.

Ўқиш истагида бўлган фуқаролар 30-31 март кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар хужжат топширишлари мумкин. Фуқаролардан талаб этиладиган хужжатлар фуқаролик паспорт нусхаси, ўрта махсус дипломи ёки мактаб аттестати, 3*4 сурат, 086 шаклдаги тиббий маълумотнома. Ўқишга қабул қилинган фуқаролар 3 ой муддатда ётоқхона билан таъминланган ҳолда кунлик 3 маҳал иссиқ овқат берилади. Ўқиш даврида хар ойда 560 445 сўмдан стипендия тўланади.

Ўқишни тамомлаган фуқароларга жаҳонда тан олинган “World skills” серсификати тақдим этилади. Ушбу серсификат билан дунёнинг барча худудларида қурилиш соҳасида ишлаш, ҳамда ташкиллаштирилган ҳолда чет давлатларида ишлаш имконини беради.

Маълумот учун тел рақам: (67) 225-55-59, (78) 221-10-04

Бандлик бош бошқармаси

матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish