Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4962-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг
1 апрель кунидан Гулистон шаҳридаги Қурилиш коллежида 14 та йўналишда қурилиш сохасида (қўшимча рус тилини ҳам ўрганган ҳолда) касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган 110 нафар фуқаролар мурожаат қилди. Қабул комиссиянинг қарорлари билан 83 нафар фуқароларнинг хужжатлари қабул қилинди.
Бандлик бош бошқармаси
матбуот хизмати