Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14- июльдаги ПҚ-3856-сон қарорининг 9-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги 2019 йил 6 декабрдаги Қўшма қарори юзасидан ва Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ва Халқ таълими бошқармасининг 12 декабрдаги қўшма қарори ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси
Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси
Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси

Хусусан, вилоятдаги ХТБ тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида 2020 йил 17 январь куни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  директорлари ва ходимлари биргаликда 11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ўқув дарс соатлари ташкиллаштирди ўқувчиларга Ўзбекистонда меҳнат бозорининг холати, меҳнат органлари фаолиятида фойдаланадиган асосий норматив-хуқуқий хужжатлар, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг асосий фаолият турлари, Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларга эга бўлиш имкониятлари Тошкент, Самарқанд, шаҳарларидаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари (Койка билан ҳамкорликда), “Ишга марҳамат “Мономаркази, Вазирлик тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, тумандаги касб-ҳунар мактаблари, ёшлар учун қўшимча кафолатлар, касб танлашдаги асосий камчиликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди.

Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси
Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси
Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси
Фото: Вилоят Бандлик бош бошқармаси

Дарс соатлари давомида ўқувчилар танлаган касблари юзасидан қаерда қандай иш олиб бориш масалалари ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Дарс соатлари давомида ўқувчилар “Касб танлаш варақаси” сўровномаларини  тўлдирди.

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish