Жорий йил 15 январ куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов шаҳарда коммунал соҳани ривожлантириш, бу борада янгича тартибни жорий қилиш борасида соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш давомида кўп қаватли уй-жойларга коммунал хизмат кўрсатиш ва аҳолидан тўловларни ўз вақтида йиғилиши борасидаги қатор камчиликлар шаҳар ҳокими томонидан танқид қилинди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими ҳудудда аҳолининг коммунал тўловларини амалга оширишида қулайликлар яратиш мақсадида тезроқ автоматлаштирилган электрон ҳисоблагичларга ўтиш лозимлиги таъкидланди.
Якунда барча мутасадди ташкилот раҳбарларига коммунал хизмат кўрсатиш ва аҳолининг тўлов маданиятини ошириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати