ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги пқ-4804-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ойидан Гулистон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказ 24 та йўналишда касб-ҳунар ва 6 та чет тилларига ўқиш бошланади.

Сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси: (9 та касб) Муддати
Нейл-стилист (маникюр, педикюр), Косметолог 2 ой
Уқаловчи (катталар ва болалар учун) 2 ой
Аёллар сартароши+визажист, Эркаклар сартароши 3 ой
Тикувчи (дизайнер+модельер, бичувчи, тикувчи) 3 ой
Кетринг хизмати (ошпаз+қандолатчи, сервис хизмати официант+батлер) 3 ой
Ҳунармандчилик, Заргарчилик 3 ой
Болалар ва кексаларни парваришлаш бўйича мутахассисларни  тайёрлаш хонаси 3 ой
Техник соҳаси: (5 та касб)  
Сантехник, Электрик 3 ой
Маиший уй рўзғор электротехник буюмларни таъмирлаш устаси 3 ой
Пайвандловчи (электр, газ алангасида, яримавтомат (кемпи), аргон) 6 ой
Автосервис хизмат кўрсатиш (ходовщик, автоэлектрик) 6 ой
Юк кўтариш кранлари 3 ой
Қурилиш соҳаси: (4 та касб)  
Гипсокартон ва профилларга ишлов бериш устаси 3 ой
Мебель жихозларини ясаш ва таъмирлаш устаси 3 ой
Алюмин ва пластмасса профилларига  ишлов бериш устаси 3 ой
Ғишт терувчи ва сувоқ ишлари 3 ой
Хорижий тилларни ўргатиш курси  
Рус тили, Инглиз тили, Хитой тили, Япон тили, Араб тили. Корейс тили. 3 ой
Рақамли технологияларни ўргатиш махсус курси:  
Компьютер дизайн дастурлари архитектура проект дастурлари   (3D max, Autocad) 3 ой
Дастурчи 3 ой
1С Бухгалтерия + бюджет ташкилотларига бухгалтер 3 ой
Қишлоқ хўжалик сохаси  
Иссиқхона “Теплица” 3 ой
Тадбиркорлик асосларини  ўқитиш курси 3 ой
Мехнат  мухофазаси инспектори ўқитиш курси 3 ой
Миграция кўниктириш маркази.  

Ўқиш истагида бўлган фуқаролар иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар туман (шахар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига хужжат топширишлари мумкин. Фуқаролардан талаб этиладиган хужжатлар фуқаролик паспорт нусхаси, ўрта махсус дипломи ёки мактаб аттестати, 3,5*4,5 сурат, 086 шаклдаги тиббий маълумотнома. Ўқишга қабул қилинган фуқаролар 2-6 ой муддатда ётоқхона муҳтож бўганларга   ётоқхона билан таъминланади. Ўқиш даврида хар ойда стипендия тўланади.

Ўқишни тамомлаган фуқароларга жаҳонда тан олинган “World skills” серсификати тақдим этилади. Ушбу серсификат мутахассисилик талаб этган корхона ва ташкилотларида, дунёнинг барча худудларида ишлаш, ҳамда ташкиллаштирилган ҳолда чет давлатларида ишлаш имконини беради.

Маълумот учун тел рақам: +99899 474-06-50, (78) 221-10-04

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish