Жорий йилнинг 1 апрель куни Сирдарё вилояти маркази ҳисобланган Гулистон шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини қурилиш йўналишида касб тайёрлашга мўлжалланган марказ иш фаолиятини бошлади.

Тадбирни очилиш маросимида Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳар ҳокимликлари масъуллари, Қурилиш бошқармаси, Мудофаа ишлари бошқармаси, Бандлик бошқармаси раҳбарлари иштирок этди.

Гулистон шаҳридаги Қурилиш коллежи негизида ташкил этилган ушбу ўқув марказида қурилиш йўналишида 14 та мутахассислик ва қўшимча равишда рус тилига мукаммал равишда ўқитилади.

Шу жумладан, бетончи, ғишт терувчи, электро-газ пайвандчи, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи-безакчи, сантехника ишлари устаси, электро-монтажчи, стропалчи, қопловчи-плиткачи, пўлат ва темир бетон конструкциялар монтажчиси, гипсакартон монтажчиси, кран машинисти (кранчи), том ёпувчи каби касбларга ўргатилади.

Ўқишга қабул қилинган фуқаролар 3 ой муддатда ётоқхона билан таъминланган ҳолда кунлик 3 маҳал иссиқ овқат берилади.

Ўқишни тамомлаган фуқароларга жаҳонда тан олинган “World skills” серсификати тақдим этилади. Ушбу серсификат билан дунёнинг барча худудларида қурилиш соҳасида ишлаш, ҳамда ташкиллаштирилган ҳолда чет давлатларида ишлаш имконини беради.

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish