Оқолтин тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томониданаёллар, ёшлар ва темир дафтардаги, ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 1 чорагида 3 та йўналишда паррандачилик, тикувчилик ва оёқ кийим ишлаб чиқаришкооперативлари ташкил этилди.

Ташкил этилган кооперативларга жами 181 нафар фуқаролар аъзо сифатида бириктирилди.

Бугунги кунда парранда чилик  йўналишидаги  “Зарлочин парранда”  ишлаб чиқариш кооперативда 100 нафар, “Матлуба она текстил”  тикувчилик  йўналишида ишлаб чиқариш кооперативда  30 нафар ва “Оқолтин старт левел” ишлаб чиқариш кооперативда 51 нафар фуқароларни бандлиги  таъминланиб оиласига даромад олиб келмоқда.

Ушбу  кооперативларни ташкил этиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 414,8 млн.сўм миқдорда субсидия  маблағлари  ажратилди.

Бандлик бош бошқармаси

матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish