Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Сардоба туманидан ёзмоқдамиз, туман хокимлигида ўтказилган йиғилишда 2 кун ташкилот ходимларини хашарга чиқишлари бўйича топшириқ берилди. Аҳир мажбурий меҳнатни Президентимиз тақиқлаган-ку! Қачонгача бу ҳолат давом этади” сарлоҳасида ижтимоий тармоқларга тарқатилган мурожаати юзасидан Сирдарё вилояти Сардоба тумани хокимлиги ва туманда фаолият юритаётган ташкилот ва корхоналарида холат юзасидан ўрганиш ўтказилди.

         Ўрганиш давомида шу маълум бўлдики, юқорида қайд этилган мақолада кўрсатилган туман хокимияти томонидан йиғилиш ўтказилганлиги юзасидан туман ҳалқ таълимдан Р.Т, Сардоба тумани мактабгача таълим А.Б, туман санитария эпидемиология назорати маркази С.П, туман тиббиёт бирлашмаси Ф.Х, туман ободонлаштириш бошқармаси Р.Млар билан суҳбат ўтказилганда хокимият томонидан йиғилиш умуман ўтказилмаганлини, шу жумладан хокимият томонидан уларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаганлигини маълум қилишганлиги сабабли, ижтимоий тармоқларда қайд этилган мақола ўз исботини топмади. 

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish