Нодавлат таълим ташкилотлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танловни эълон қилади.

  1. Танловнинг умумий тавсифи:

Очиқ танлов Республиканинг қишлоқ ва чекка жойларда ҳамда чегара ҳудудларида яшовчи ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, биринчи навбатда, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларнинг бандлигига кўмаклашиш.

  1. II.Танлов ташкилотчисининг номи ва манзили:

Танлов ташкилотчиси:  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

Манзили: 100031, Тошкент шаҳар, Миробод кўчаси, 15-уй.

III.Танлов учун ажратилган маблағ миқдори ва уни молиялаштириш манбаи:

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик ажратиладиган грант микдори танловда қамраб олинадиган ҳар бир шахсга нисбатан бир ой учун базавий ҳисоблаш микдорининг тўрт бараваридан ошмаган миқдорда.

  1. Танлов иштирокчиларига қўйиладиган асосий шартлар:
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарорига (https://lex.uz/docs/5354947) 4-иловаси 4-боб, 27-банди бўйича тегишли ҳужжатларнинг тўплами тўлиқ шакллантирилиши ҳамда ҳужжатлардаги матнлар “Times new Roman” шрифт, 14 ўлчамда ёзилиши шарт.
  3. Касбга тайёрлаш дастурида Республиканинг қишлоқ ва чекка жойларда ҳамда чегара ҳудудларида яшовчи 500 нафардан ортиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, биринчи навбатда, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун қамраб олиш зарур.
  4. Танловда иштирок этмоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари аҳолини касб-ҳунарларга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлишлари лозим.
  5. Камида 6 турдаги касб (ихтисослик)ларга эга ҳамда ўқув дастурларида хорижий тил ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича ўқув соатлар (модуллар) назарда тутилган бўлиши, ўқув режа ва дастурлар бўйича ўқув жараёнларининг камида 70 фоиз қисми амалиётга йўналтирилган бўлиши шарт.
  6. Ўқитиладиган йўналишлар бўйича замонавий ҳамда белгиланган тартиб ва меъёрларга асосан қамраб олинадиган гуруҳлар бўйича ҳар бир ўқувчига етарли жиҳозларга эга бўлиши лозим.
  7. Лойиҳанинг амалга ошириш муддати:

2021 йилнинг май ойидан бошлаб 30 ҳафта.

  1. Танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишнинг манзили, охирги куни ва вақти.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ушбу намунадаги ариза ҳамда ушбу аризага белгиланган тартибга асосан шакллантирилган ҳужжатлар тўпламини илова этган ҳолда 2021 йилнинг 30 апрель куни соат 1500га қадар Тошкент шаҳар, Миробод кўчаси, 15-уй (100031) манзили бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этадилар.

Эслатма: Мазкур эълонда белгиланган муддатдан кечиктириб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди ҳамда кўриб чиқилмайди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish