Бу сафар, Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат техник инспекторлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сирдарё вилояти бош бошқармасида ташкил қилинган ўқув-семинар мехмони бўлишти.

Ташкил қилинган ўқув-семинарда Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармасида фаолият юритаётган барча ходимлар, шу жумладан ёшлар ҳамда Сирдарё вилояти Касаба уюшмаси ташкилотлар бирлашмаси етакчи мутахассиси иштирок этди.

Кўтарнки кайфиятда ўтказилган ўқув-семинарда, ҳозирги кунда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш ҳамда ходимлар меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган кечиктириб бўлмас тадбирлар ҳақида сўз борди.

Ўқув-семинар давомида инспекция томонидан соҳага оид тайёрланган махсус слайдлар ҳамда видео роликлар қатнашчилар иҳтиёрига ҳавола этилди.

Семинар якунида, қатнашчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саолларга инспекция ходимлари томонидан жавоб берилди.

Худди шу ўринда шуни такидлаш лозимки, бундай ўқув-семинарларларнинг ташкил қилиниши ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича хуқуқий билимларинин оширибгина қолмай, юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ходисалар ва касб кассаликларини олдини олишда жудда катта самарасини беради.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish