💬 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 98-моддасига асосан корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади.
🔶 «ЯММТ» ИДАК тизимида ходимларнинг маълумотларини биринчи ташкилот (қўшиб юборилаётган, бўлиб юборилаётган ва бошқалар) таркибидан иккинчи ташкилот (қўшиб олувчи, ажралиб чиқган ва бошқалар) таркибига ўтказишда қуйидаги амаллар бажарилиши лозим (йўриқнома билан танишинг (https://t.me/YMMT_info_ENST/63)).
💬 Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодексининг 20-моддасига асосан йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва солиқларни (йиғимларни) тўлаши белгиланган.
Кодекс талабларига риоя этиш мақсадида кўп йирик ташкилотлар филиаллари, бошқармалари ягона СТИР рақамига ўтмоқда.
🔷 «ЯММТ» ИДАК тизимида ходимларининг маълумотларини СТИР рақами ёпилаётган ташкилот таркибидан ягона СТИР рақамига эга бўлган ташкилот таркибига ўтказишда қуйидаги амаллар бажарилиши лозим (йўриқнома билан танишиш (https://t.me/YMMT_info_ENST/64)).
🔹Қўшимча маълумот учун телеграм гуруҳига ўтиш
(https://t.me/joinchat/URlLmDSe1CID_05m)
🔹Қўллаб-қувватлаш хизмати: (71) 200 70 30