Фуқаро И.А.нинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлиги тўғрисидаги аризаси асосида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўтказилган ўрганиш натижасида ҳақиқатда ходим белгиланган тартиб ва қоидаларга зид равишда ўзининг асосий вазифасидан бошқа лавозимга ходимнинг розилигисиз ўтказилганлиги маълум бўлган. Давлат меҳнат инспекцияси аралашувидан сўнг, ходимнинг ҳуқуқлари тикланиб, белгиланган тартиб ва қоидаларга зид равишда бошқа ишга ўтказилган ходим ўзининг олдинги асосий вазифасига доимий ишга тикланиши таъминланди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати