Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Президентимиз томонидан жорий йил 25 декабр куни ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари форуми»да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича «Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор» ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус жойларда қўллаб-қувватланиб, самара кўрсатмоқда.
Жумладан Янгиер шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан бугун шаҳримиздаги «Бахор» ресторанида шаҳар ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, шаҳримиздаги тижорат банклари ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорлар ва ёшлар учун «БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ» ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган жамғарма маблағлари ҳисобидан «Ёшлар дафтари»га киритилган 10 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилди.
Ушбу субсидия маблағлари ҳисобидан қуйидаги анжомлар ва асбоб ускуналар билан таъминланган:
– Қандолатчилик учун анжомлар;
2 дона печ, 2 дона миксер, 1 дона блендер, 1 дона мясорувка (гўшт қиймалагич)
-Тикувчилик қилиш учун асбоб-ускуналар;
8 дона тикув машинаси, 2 дона оверлог, 3 дона дазмол каби анжом ва асбоб-ускуналар ўз эгаларига топширилди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати