Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия давлатларида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатдаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган.

Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

✅ меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича – иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;

✅ меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

✅ ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия давлатларининг ваколатли жамғармалари маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

✅ Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия давлатларидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish