2020 йил 9 январь куни Гулистон давлат университети ректори, профессор М.Т.Ходжиев Педагогика факультетида ёшлар етакчилари билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида М.Т.Ходжиев бугунги кунда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги авлод кадрлари сифатига қўйилаётган талаблар, шунингдек университетда таълим соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар, таълим мазмуни ва сифатини ошириш, ўқув ва лабаратория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари, улардан самарали фойдаланиш, очилиши режалаштирилаётган янги таълим йўналишлари, Start-Up лойиҳалар устида ишлаш тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.
Суҳбат давомида иқтидорли талабаларнинг илмий ишлар билан шуғулланишлари, республика миқёсида ўтказилаётган турли илмий анжуманлар, конференциялар, танловлар, фан олимпиадалари, номдор давлат стипендиялар танловларида иштирок этиш даражаси, бу соҳада ёшлар фаоллигини ошириш жуда муҳим эканлиги таъкидланди, шунингдек, талабаларнинг ташқи кўриниши, кийиниш маданияти, тартиб-интизом, университет ички тартиб-қоидалари ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш масалари, бу соҳада талабалар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалари тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.
Очиқ мулоқотда таълим сифатини ошириш, ишлаб чиқариш амалиётларини сифатли бажариш ҳамда ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан етакчилар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди.
Етакчилар томонидан билдирилган таклифлар юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш учун мутасадди ходимларга топшириқлар берилди.
Гулистон давлат университети матбуот хизмати