14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ўз юрти, халқи ва ватанига садоқат кўрсатиб, ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда мардларча халок бўлган катта лейтенант А.Қодирбердиевнинг яшаш хонадонида бўлиб, мархумнинг оила аъзоларидан хабар олинди.
Катта лейтенант А.Қодирбердиевни ўз хизмат бурчига содиқ, касбдошларига меҳрибон, намунали устоз ва меҳнатсевар инсон деб хотирлаймиз.
Сирдарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати