Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи Сайхунобод тумани “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасида йўл ишчиси лавозимида ишловчи Р.Б Давлат меҳнат инспекцияга ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилди.

Ариза белгиланган муддатларда мутахассислар томонидан ўрганилиб,  Р.Б ўз ишига тикланиши ва унга 2021 йил 1 июндан 14 июнга қадар вақтинча ишсизлиги учун иш хақи тўлаб берилиши бўйича корхона буйруғи қабул қилинди.

Давлат меҳнат инспекцияси ваколати доирасида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун Сайхунобод тумани “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси мансабдорлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish