Ҳавфсиз ва тартибли меҳнат миграцияси асосида вилоятимиз фуқароларини чет давлатларга шартномаси асосида ишга юбориш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, Россия Федерацияси «СПАРТА» қурилиш корхонаси билан олиб борилган келишувлар доирасида жорий йилнинг 9-10 июнь кунлари
12 нафар Сирдарёлик қурувчи-мутахассислар сувоқчи-бўёқчи касблари бўйича Калуга вилояти Обнинск шаҳрига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 21 июнь куни эса яна 20 нафар фуқароларни ушбу компанияда ишлаш учун юборилиш билан боғлиқ сўнг хужжатлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Эътиборлиси, ушбу компания вилоятимиз фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида Россия Федерациясига бориш (авиа чипта), овқатланиш ва ётоқ учун харажатларни ўз зиммасига олган.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish