Бугун, 21 июнь куни Россия Федерацияси Калуга вилояти Обнинск шаҳрига, ООО “СК “СПАРТА” қурилиш ташкилоти билан Келишув доирасида, 23 нафар сувоқчи-бўёқчи касбга эга бўлган фуқаролар ташкилий равишга ишга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу корхонага июнь ойининг бошида ташкилий равишда 12 нафар фуқаролар ишга юборилган эди.
23 нафар хорижга кетувчи фуқароларга Агентлик филиали ва Гулистон шаҳар Пенсия жамғармаси бўлими бошлиқлари томонидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тарғибот ишларида асосий урғу “Одам савдосига қарши кураш”, “Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш” ва “Хорижда ишлаб қайтганлар учун пенсия тайинлаш” мавзуларига қаратилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё вилоят филиали

By admin

Fikr bildirish