Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами – 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) билан Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низомга асосан. Хар ойнинг 25 санасидан кейинги ойнинг 5 санасигача

❗️ Бўш иш ўринлари тўғрисида ёки бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан озод этилиши ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибда берилади:

👉 мажбурий тартибда – мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш берувчи юридик шахслар томонидан;

👉 ихтиёрий тартибда – кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан.

✔️ Бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни икки усулда бериш мумкин:

1️⃣ электрон шаклда Бандлик ва меҳнат муносабатлари портали орқали (сайт – ish.mehnat.uz) иш берувчининг ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда;

2️⃣ қоғоз шаклида иш берувчи фаолиятини амалга оширадиган жой бўйича Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига – ЭРИ мавжуд бўлмаса ёки Интернетдан фойдаланиш имконияти бўлмаса. Ҳужжат иш берувчининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади (агар у мавжуд бўлса). Бўш иш ўринлари (бўш лавозимлар) мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумотноманинг янгиланган шакли тасдиқланди.

❗️ Эътибор беринг. Бўш иш ўринларини яширганлик, ўз вақтида маълумотни, шунингдек, ҳар бир ходимнинг ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.

229-модда. Бўш иш ўринларини яшириш

➖ Бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан (2.450.000 сўм) йигирма беш бараваригача (6.125.000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☝️ Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан (6.125.000 сўм) эллик бараваригача (12.250.000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➖ Бўш иш ўрни бор ёки йўқлигидан қатъий назар белгиланган муддатларда маълумот тақдим қилишингизни сўраймиз.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish