Жорий йил 5 август куни Сирдарё вилоят ҳокими Жамоат маслаҳатчиси Туратов Обидқул Шокирович  томонидан Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани фуқароси С.Қ. томонидан ишга юборилган Россия Федерацияси Свердловск области Кологова қишлоғига кетган ва қийин шароитларда ишлаётган бир гуруҳ фуқаролар ҳолидан ҳабар олинди, одам савоси белгилари ўрганилди.

Мустақил равишда Россия Федерацияси Свердловск области Тугулов райони Кологова кишогида иссиқхона ишларига юборилган М.Худойназарова (1984 йил туғилган) қийин аҳволда қолганлиги сабабли Ўзбекистонга, ватани Наманган вилоят Мингбулоқ туманига қайтарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: ушбу иссиқхонада иш шароитлари оғир, ойлик иш маоши 25-30 минг рубль бўлган.

Қолган  4 нафар эркак кишилар ишларидан норози бўлмаганлиги сабабли ўз иш жойларида қолишган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё вилояти филиали.

By admin

Fikr bildirish