Давлат меҳнат инспекциянинг Сирдарё туман инспекторлари томонидан бугун 2021 йил 9 август куни Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилганда, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг  2021 йил 07 августдаги “COVID-19 инфекциясини тарқаб кетишини олдини олиш мақсадида аҳолини оммавий эмлаш тўғрисида”ги   №53-сонли буйруғи ишлаб чиқилганлиги ва дам олиш кунлари ишга жалб қилинган 12 нафар тиббиёт ходимларидан тушунтириш хатлари олинганда улар  ўз розиликлари билан “COVID-19” инфекциясига қарши эмлаш ишларида фаол иштирок этганликлари ва бу ҳолатда  мажбурий меҳнатга жалб қилиниш ҳолатлари йўқлиги аниқланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги Пандемия пайтида тиббиёт ходимларимизнинг кундузни кундуз, кечани кеча демай фуқаролармизнинг соғлиқлари учун ўз жонларини хатарга қўйиб ишлаётганликлари тақсинга сазовор бўлиб, уларни халол меҳнатини мажбурий меҳнатга айлантиришга уринаётган қўштирноқ ичидаги айрим шахслар ўзларини тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатаётган оғир ахволдаги беморлар ўрнига қўйиб хулоса қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Давлат меҳнат инспекцияси

By admin

Fikr bildirish