Жорий йилнинг 9 август куни Россия Федерациясининг «КАМАЗ» акциядорлик жамияти вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида ишга жалб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу танлов давом этаётганлиги ва Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролардан хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишлари сўралади.

Бўш иш ўринлари:

✅ Чилангар (слесарь механосборочных работ);

✅ Штампловчи (штамповщик);

✅ Юк ташувчи (транспортировщик).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

11 август куни
📍Самарқанд шаҳар, Нарпай кўчаси, 7В-уй (мўлжал: Кимёгарлар қўрғони). «Ишга марҳамат» мономаркази биноси. Мурожаат учун: (66) 233-24-00, (66) 233-53-00.

📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй (Сардоба бозор, Зангори экран ёнидаги БКМ биносида). Мурожаат учун: (69) 227-94-64, (69) 227-97-27.

12 август куни
📍Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси 44-уй, «Ишга марҳамат» мономаркази биноси. (Мўлжал: Жиззах «Ўрда боғи» ёнида, Боулинг рўпарасида). Мурожаат учун: (72) 223-81-59.

📍Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси 1-уй. Мурожаат учун: (55) 900-33-10.

13 август куни
📍Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. (Мономарказ биноси) Мурожаат учун: (67) 225-55-59.

📍Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 34-уй (Япон маркази биноси). Мурожаат учун: (71) 236-30-40.

Маълумот учун, танловлар бугун, 10 август куни Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ўтказилмоқда.

Қўшимча маълумот учун: ☎️
(71) 202-33-55 (ички рақамлар 77, 88).
Қисқа рақам 1282.

By admin

Fikr bildirish