Тўрт йил илгари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида” янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ҳужжат 3 ҳафта давомида интернетда муҳокама қилинган. Сўнгра, қонунни ишлаб чиқиш тартибига кўра, уни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига тақдим этилган. Юқори палатада қонун лойиҳаси бир неча йилга қолиб кетди. Яқин кунларда парламентарийлар томонидан ушбу ҳужжатни кўриб чиқилишини тезлаштириш ҳақида ОАВда фикр билдирилди.

Ўйлашимизча, ушбу мавзунинг долзарблиги бугунги кунда ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Ҳозирда мамлакат ташқарисида юз минглаб ҳамюртларимиз меҳнат қилишмоқда. Уларнинг кўпчилиги ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояга муҳтож. Ҳужжатни ишлаб чиқувчилар нимани таклиф қилишмоқда?

Қонун лойиҳасига дастлаб кўз югуртирганда, ундаги ҳавола қилувчи меъёрларнинг кўплигига эътибор берасиз. Улар ўнтадан ошади. Бу дегани, Қонунчилик палатасининг депутатларига кўриб чиқиш учун илгари қабул қилинган қонуности меёрларини тақозо этувчи ҳужжат тақдим этилган.

Агар қонунда қонуности меъёрларга ҳавола қилинувчи бандлар қолса, у ҳолда инсонлар амалиётда нафақат қонуннинг ўзига, балки у ҳавола қилаётган ҳужжатларни излаб топишига ҳам вақт сарфлашига тўғри келади.

Кўп холларда бу аниқ бир ҳужжат шаклида эмас, балки бутун бир қонунчилик шаклида бўлиши мумкин. Унда нафақат оддий фуқаро, ҳуқуқшунос олим ҳам адашиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади.

Шуни таъкидлаш керакки, қонун лойиҳасининг ҳажми унчалик катта эмас: унга 30 та банд киритилган. Биринчи боб умумий масалаларга қаратилган (4-банд). Улар келгусидаги қонуннинг мақсади ва амал қилиш доираларини, ташқи меҳнат миграцияси соҳасига тегишли асосий тушунчаларини акс эттиради.

Иккинчи бобида ушбу масалаларга оид муносабатларни бошқарадиган давлат структуралари ҳақида сўз боради. Айнан, ҳукумат, вакиллик ва ижрочи органлари ваколатлари тавсифланади. Охирги икки структуранинг функциялари бир органга – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юклатилган.

Ҳужжатнинг асосий қисмини Ташқи меҳнат миграцияси доирасида ишга жойлашиш шакли, шартлари, ҳуқуқи ва мажбуриятларига бағишланган учинчи боб (9-22 бандлари) ташкил қилади. Ҳужжатдаги аксарият бандлари чет элга ташкилий равишда кетаётган фуқаролар билан шуғулланувчи структуралар фаолиятини тартиблашни ўз ичига олган.

Якка тартибда ишга жойлаштиришга эса фақат битта – қонун лойиҳасининг 10-банди бағишланган. У фақат битта меъёрни – даромад топиш учун ўз мамлакатининг ташқарисига чиққан меҳнат муҳожирининг қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим қилиш шарти билан ўзининг мамлакатдан чиқиб кетиши ҳақида ижрочи органни хабардор қилишидир. Бу ерда якка тартибдаги меҳнат муҳожирини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳақида биронта сўз ҳам айтилмаган.

Қонуннинг асосий банди – меҳнат муҳожирининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. У фуқароларнинг конституцион – чет элда ишлаш – ҳуқуқини тасдиқлайди. Мантиқан ушбу ҳуқуқдан келиб чиққан холда, қуйидаги ҳуқуқлари ҳам келтирилади: ишлаш  шартлари, меҳнат ҳаққи, талаб қилинадиган малака, ижтимоий ҳимоя, истиқомати, жамғармани ўтказиш, солиқ ва бошқа тўловлар, иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш, ҳамда иш берувчи далат ҳудуда жойлашган ижро органлари, дипломатик,  консуллик муассасалари ва бошқа расмий ваколатхоналар ва ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига.

Бошқа давлатга ташкилий равишда кетаётган Ўзбекистон фуқаросининг мажбуриятлари доирасида, биринчидан, чет элга жўнатган ташкилотга иш берувчи мамлакатдаги яшаш манзили бўйича маълумотни тақдим этилиши. Иккинчидан, унга ишлаб турган мамлакатда иш берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, ундаги ўзгаришлар, бошқа иш берувчи билан тузилган янги шартнома ҳақида зудлик билан хабар берилиши.

Учинчидан, жўнатган ташкилотга меҳнат шартномаси бўйича ишлаш муддати якунланганлиги ҳақида ўз вақтида маълумот берилиши. Агарда янги меҳнат шартномаси бўлмаган тақдирда меҳнат муҳожири икки ой муддатга ватанига қайтиши шарт.

Алоҳида банд билан (18-банд) Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий кўмак бериш бўйича Жамғарма ташкил этилмоқда. Чет эл мамлакатларида ижро органининг ваколатхоналарининг ташкил этиш, мамлакат ҳудудида эса кўптармоқли миграцион хизмат кўрсатиш Марказлари фаолияти режалаштирилган. Қорақолпоғистон, Тошкент ва бошқа вилоят марказларида.

Қонун лойиҳасининг ушбу бандида Жамғарма Ўзбекистон фуқароларига чет элда ва уларнинг қайтгандан сўнг ишра жойлашишига кўмаклашиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, чет элда ишлаш вақтида қийин аҳволга тушган меҳнат муҳожирларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилиниши белгиланмоқда. Аммо Жамғарма айнан қандай хизматлар кўрсатиши ва кўмаклашиши аниқ айтилмаган.

Ишлаб чиқувчилар асосий эътиборни Ўзбекистон фуқароларини ташкилий равишда кетиши билан шуғулланувчи структуралар фаолиятига катта эътиборни қаратишган. Бу масалага тегишли бандларда ушбу структуралар иш тартиби, шу жумладан, лицензия муддатлари ва уларни қайта расмийлаштириш, уларни қайд қилиш реестрини олиб бориш, қайси шартларда уларнинг фаолияти тўхталиши ва ҳ.к. акс этилган.

Ўзбекистон фуқароларини ишга жўнатган структураларнинг фаолияти тугатилиши муносабати билан меҳнат муҳожирларининг аҳволи нима кечиши ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Агар муҳожирларни жўнатган структура фаолиятини тугатган холларда улар иш жойларида қоладими ёки уйларига қайтишадими. Ушбу вазиятларда ватандошларимизни нималар кутиши ҳужжатда ёритиб берилмаган.

Қонун лойиҳасида қадрларни тайёрлаш масалалари бўйича ҳеч нима дейилмаган. Одатда, чет эл иш берувчилар малакаси етарли бўлган мутахассисларни талаб қилишади. Аммо чет элда ишлаш иштиёқи бор фуқароларимизнинг кўпчилигининг касбий малакаси пастлигини аттестация амалиёти натижалари кўрсатмоқда. Кўпчилик номзодлардан кичик фоизигина синовдан муваффақиятли ўтмоқда.

Ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон фуқароларини даромад олиши учун чет элга жўнатаётган структуралар фаолиятини ҳамда меҳнат муҳожирларини назорат қилиш функцияларини вазирлиги томонидан амалга ошириш бўйича манфаатларини олға суришга катта эътиборни қаратишган.

Пандемия билан боғлиқ жаҳондаги вазият қанчалик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқий жиҳатдан ожизлигини яққол кўрсатмоқда. 2020 йили кузида ишсиз, даромадсиз ва бош панасиз қолган Самара ёнидаги чодирли шаҳарчада йиғилган кўплаб ўзбекистонликларни эсласангиз кифоя.

Ўша пайтда Россия билан Ўзбекистон орасида авиа ва темир йўл алоқалари тўхтатилган эди. Ёмғирлар бошланиб, совуқ тушган эди. Инсонлар жуда ҳам танг холда қолишган. Бахтга кўра, ушбу мауммога жамиятнинг эътиборини қаратишда кўнгиллилар ёрдам беришди.

Бефарқ бўлмаган инсонлар озиқ-овқат, иссиқ кийимлар билан таъминлашди, тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишди. Вужудгакелган кенг ижтимоий шов-шув туфайлигина Тошкентдан поезд уюштирилиб, муҳожирларни уйга қайтаришга муваффақ бўлинди.

Ўйлаймизки, XXI аср чақирувларри билан боғлиқ воқеалар ечимлари парламент депутатлари муҳокамасига тақдим этилган қонун лойиҳасида ўз аксини топади.

By admin

Fikr bildirish