Бугун, 13 август куни Россия Федерациясининг ПАО «Камаз» юк автомобиль ишлаб чиқариш заводи вакиллари вилоятимизга ташриф буюришди.

Танлов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё минтақавий филиалида  Гулистон “Ишга марҳамат” мономаркази биносида бўлиб ўтди.

Танлов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё вилоят филиали масъул ходимлари иштирокида, Россия Федерацияси, Татаристон Республикаси Набережнйе Челни шаҳрининг ПАО «КАМАЗ» ишлаб чиқариш заводи вакиллари томонидан олиб борилиб, таклиф етилаётган ишларга, бориш истагида бўлган фуқаролар билан савол-жавоблар шаклида қилишиб, суҳбат олиб борилди.

Дастлаб, иш берувчи вакиллари жараён бошида барча иштирок етишган фуқароларга корхонадаги иш жараёнлари, шарт-шароитлари, корхонанинг ички тартиблари ва иш вақти ҳамда иш ҳақларини ҳисобланиши, ҳақ тўланишига доир малумотлар билан таништириб ўтди. Шундан сўнг, иш берувчи вакиллари ҳар бир ихтиёр билдирган фуқаролар билан бирма-бир савол жавоблар алмашинишди.

Мазкур танловга 120 нафар иштирок етиш истагини билдирган фуқаролар таклиф етилиди.

Танловда фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга, яъни иш вақтлари ва агар қўшимача ишлаш имкониятлари бўлса у билан боғлик иш ҳақлари, яшаш шароитлари, патент ва транспорт (кетиш билан боғлиқ йўл ҳаражатлари в.ҳ.к) харажатлари билан боғлиқ масалаларда савол-жавоб қилишди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Сирдарё минтақавий филиали

By admin

Fikr bildirish