📋 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги (ҳозирги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) томонидан 1999 йил 15 апрелда “Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилиниб, огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда ходимларга моддий мадад бериш тартиби ҳақида” тушунтириш тасдиқланган.

👉 Бу тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 10 майда 720-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

➖ Бугунги кунда кўплаб ташкилотларда технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли, МК 100-модда 2-қисм 1-бандига асосан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмоқда.

➖ Маълумки, бундай вазиятларда ходимларни ишдан бўшатишда МКнинг 102-моддасига асосан огоҳлантириш, 67 ва 109-моддаларга асосан ишдан бўшатиш нафақалари ва бошқа кафолатли тўловлар каби талаблар бор.

✅ Юқоридаги 720-сонли Тушунтириш айни шу борада огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимларга зарурий тўловларни тўлаш борасида керакли услубий вазифаларни бажариши мумкин.

Ҳозир ушбу Тушунтиришнинг айнан мазмунини келтириб ўтамиз.👇
▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️

Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилиниши нияти ҳақида, ходимни Меҳнат кодекси 102-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган муддатларда огоҳлантириши лозим ва бу огоҳлантириш муддатлари уларга мувофиқ келадиган пуллик компенсацияга алмаштирилиши мумкин.

👉 Огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш:

➖ ходим билан иш берувчининг ўзаро келишуви асосида (102-модданинг иккинчи қисми);

➖ ходим билан келишувсиз (102-модданинг учинчи қисми);

➖ иш берувчининг хоҳиши асосида (102-модданинг тўртинчи қисми) амалга оширилади.

➖ Огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимнинг Меҳнат кодекси 67-моддасининг биринчи ва учинчи қисмида назарда тутилган моддий мадад олишга оид қўшимча кафолатлари сақланиб қолади.

➖ Ҳамда у меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг иккинчи ва учинчи ойлар давомида ишга жойлашмаган тақдирда унга иккинчи ва учинчи ойлар учун илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳам ўзгармайди.

Мисол. Меҳнат шартномаси 1 мартдан бекор қилиниши ҳақидаги билдирув хати билан ходим 1 январда ёзма тарзда огоҳлантирилди.

➖ Лекин, ходим билан иш берувчининг келишуви асосида ушбу огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилди ва ходим билан меҳнат шартномаси 1 январдан бекор қилинди.

➖ Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб равишда (январь, февраль ойлари учун) пуллик компенсация ва бир ойлик (январь учун) ишдан бўшатиш нафақаси тўланди.

👉 Агарда ходим, ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси билан тасдиқласа, Меҳнат кодексининг 67-модда биринчи қисмида назарда тутилган иккинчи ой (февраль) учун ўртача ойлик иш ҳақини март ойида олиш ҳуқуқига эга бўлади.

✅ Ушбу ходим, меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг 10 кун муддат ичида, яъни 2 январдан 12 январгача бўлган муддатда маҳаллий меҳнат органида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса ва апрель ойида бу тўғрисида меҳнат органининг маълумотномасини тақдим қилса, унга учинчи ой (март) учун ҳам илгариги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

By admin

Fikr bildirish