Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ва ташқи меҳнат бозорларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган Гулистон қурилиш коллежи негизида Қурилиш соҳасидаги малакали мутахассисларини тайёрлаш марказида 1 апрелда илк тингловчиларни қабул қилган эди.

Таълим олувчилар қурилиш бўйича кўникмалар хорижий (рус) тили, Россия ва Қозоғистон тарихи, анъаналари, урф одатлари ва қонунлари бўйича дастлабки билимларни ўзлаштирди.

Ушбу марказнинг кран машинисти йўналишидаги 20 нафар тингловчиларига давлат намунасидаги Сертификатлар, ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) дастури бўйича “Ишчи мутахассисликлар учун рус тили” курсини тамомлаганлиги тўғрисида Сертификатлар тантанали равишда топшириш ҳамда 2 оқим тингловчиларни ўқишни бошлашларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчилар учун ёзилган дастурхон атрофида диний ишлар бўйича вилоят вакили қуръон тиловат қилиб, тингловчиларга келгуси меҳнат фаолиятини амалга оширишда нималарга эътибор қаратишлари,  тўғри йўлда адашмасликлари тўғрисида ўз маърузаси билан иштирок этди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish