❗️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) га кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан (12.250.000 сўмдан) юз бараваригача (24,5 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 148-2-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш)га кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача (36 миллион 750 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Худди шундай ҳаракат вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан(36.750.000 сўм) икки юз бараваригача миқдорда жарима (49 миллион сўмгача) ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish