Сизга маълумки, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сон, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида” ги 105-сон ҳамда “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида” ги 182-сонли Конвенциялари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ва бу борада Ҳукуматимиз, вазирлигимиз, қолаверса вилоят ҳокимлиги томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шунга қарамай, жорий йил август ойида Оқолтин тумани 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларини мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати “Sizdan Telegram” интернет тармоғида чиққан ва бу ҳолат ўрганилиб тасдиқланган ҳамда айбдор мансабдор шахс белгиланган тартибда маъмурий жазога тортилган.     

Бугунги кунда вилоятимиз Кластерлари ва фермер ҳўжаликлари томонидан пахта терими бошланганлигини инобатга олиб, мажбурий меҳнатга вилоятимизда бошқа йўл қўймаслик, яъни мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турларига бархам беришни таъминлаш мақсадида, Сизларни вилоятдаги шу соҳани назорат қилиш ваколатига эга инспекция раҳбари сифатида шахсан  ОГОҲЛАНТИРАМАН!!!

Агарда, Сиз раҳбарлик қилаётган туман (шаҳар)лардаги корхона                          ва ташкилотларда юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддасига асосан қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга;

Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликга тортилишига сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish