Мирзаобод тумани“Йўлдошобод” ҳамда “Бохористон” маҳалла фуқаролар йиғинларидакам таъминланган 20 та оилаларгаБандликка кўмаклашиш жамғармасининг қарийб 50 млн.сўмлик маблағлари ҳисобидан иссиқхоналар қуриб берилмоқда. 

svbandlik.uz

Бунинг натижасидаушбу оилалардаги истиқомат қилувчи 20 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланаяпти.

Шунингдек, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 30 та кам таъминланган оилаларга шахсий томорқада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун уруғлик ва кўчатларга 60 млн.сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

Ушбу ишларга маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган жамоат ишчилари томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилиб, экинлар экиш ишлари олиб борилмоқда.

svbandlik.uz

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish