Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари ЯкубовНодир Гулмуродович 2020 йил 16 апрель куни Сардоба туманига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармонини ижросин таъминлаш мақсадидатуманда ташкил этилган “GREEN GARDEN COOPERATIVE” ишлаб чиқариш кооператив билан танишди.
Кооперативга ер майдон 35 га бўлиб тумандаги 50 нафар ишга мухтож, камбағал ва кам таъминланган оила аъзоларини иш билан банд қилинди. Кооперативга бандлик жамғармаси ҳисобидан 111.500.000(бир юз ўн бир миллион беш юз минг) сўм субсидиялар ажратилди.
Туманда ташкил этилган “Ёшлар боғи” билан танишди.
“Ёшлар боғи”га туман ҳокимлигидан 40га ер майдони ажратилиб, бугунги кунга 40 нафар ишсиз ёшлар жалб қилиниб бандлиги таъминланди ва ушбу майдонларга қовун, тарвуз ва мевали дарахтлар экилади.
Бандлик жамғармаси томонидан хозирдан 28 нафарга жами
18.732.000(ўн саккиз миллион етти юз ўттиз икки минг)сўм субсидиялар ажратилди.
Ташрифда камбағал,кам таъминланган оилаларга бандлик жамғармаси томонидан қуриб берилаётгани, енгил конструкция,иссиқхоналар билан танишди.
Масалан, тумандаги “Қуйитош” МФЙда яшовчи фуқароИсақориев Эркин,“Зомин” МФЙда яшовчи фуқароларУрмаматов Сувонқул, Шерматов Ойбек, “Юртдош” МФЙдаяшовчи фуқароларУмарова Сабохат,Маматқулова Ойдин, Бозорбоева Дилдораларнинг хонадонларига ташриф буюрди.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати