Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги

ПФ-5969-сонва 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонларига асосан коронавирус пандемиясинингмеҳнат бозорига, меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигига салбий таъсирини юмшатиш, ишсиз вахорижгаишлаш учун кета олмаган,шунингдек, карантин чора-тадбирлари давомида вақтинчалик ишини йўқотган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил 19 мартдан 15апрелга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Вилоятда фаолият тўхтаган корхона ва ташкилотлар туман (шаҳар)лар кесимида таҳлил қилинди, 534 та савдо, 99 та ишлаб чиқариш, 496 та хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келиб, натижада 23,4 минг нафар фуқаролар бугунги кунда ишсиз.

svbandlik.uz

1. Жамоат ишларига жалб қилиш бўйича апрель ойида 5 минг

638 нафаришсизларга иш ҳақи тўлови учун 4241,2 млн.сўм тўлаб берилади.

2020 йил 14апрель ҳолатига 5 минг 638нафар ишсиз фуқаро қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилаётган жамоат ишларига жалб этилди.

Жумладан:

704 нафар фуқаро “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари орқали маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахатларни оқлаш ва уларга ишлов бериш, ариқлар ва ички йўлларни тозалаш каби ишларга жалб қилинди.

Масалан,Оқолтин тумани “Саховат” МФЙда 20 нафар, Ховос тумани “Бўстон” МФЙда 50 нафар, Сардоба тумани “Халқобод” МФЙда 35 нафар фуқаролар жамоат ишларига юборилди;

2730 нафар фуқароларОбодонлаштириш бошқармаларнинг буюртмалари билан марказий кўчалар ва хиёбонларни тозалаш, деворларни оқлаш, гул кўчати экиш ва уларни суғориш каби ишларга жалб қилинди.

Масалан,Ховос туманида691 нафар, Сардоба туманида

222 нафар, Боёвут туманида 386 нафар, Сирдарё туманида 252 нафар фуқаролар жамоат ишларига юборилди;

634 нафар фуқаролар фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарининг буюртмаси билан дала ишларига, шу жумаладан ирригация ва мелиорация тизимларини тозалаш, экин экиш учун ер майдонларини тайёрлаш каби ишларга жалб қилинди.

Масалан, Мирзаободтуманида “Бек кластер”га 150 нафар, Ховос туманида 140 нафар ва100 та фермер хўжаликларга 204 нафар жамоат иши ходимлари чигит экиш мавсумида қатнашиш учун жалб қилинди. Боёвут тумани “Шохнур Хусан хамкор” ф/х билан 37нафар фуқаролар дала четларини тозалаш ишларига жалб қилинди;

229 нафар фуқаро карантинга олинган оила ва хонадонларга бириктирилган ёрдамчи посбон сифатида жалб қилинди.

Масалан, Ховос туманида 80 нафар, Сирдар туманида 30 нафар, Сайхунобод туманида 76 нафар фуқаролар жалб қилинди;

194 нафар фуқароларҳудудларда олиб борилаётган дизенфекция ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан биргаликда маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишларига жалб қилинди.

Масалан, тиббиёт коллежларини тамомлаган ҳамда илгари тиббиёт ва СЭС соҳасида ишлаган, бугунги кунда ишсиз бўлган Боёвут туманида30 нафар, Мирзаобод туманида20 нафар, Гулистон шаҳрида10 нафар, Янгиер шаҳрида 5 нафар фуқаролар дизенфекция қилиш ишларига жалб этилди;

329нафар фуқаролар “Якка ёлғизқариялар, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож аҳолини парваришлаш учун” жалб қилинди.

Ҳудудларда “ўзини яккалаш” тизими бўйича Сайхунобод туманида 80 нафар, Ховос туманида 54нафар, Янгиер шаҳрида

41 нафар, Сардоба туманида29 нафар фуқаролар юборилди.

365 нафар фуқароларҳудудлардаИчки ишлар ва Миллий гвардия хизматлари томонидан ташкил этилган блок-постларгава МФЙларга халқ посбонлари сифатидажалб қилинди.

Масалан,Ховос туманида ҳарбий хизматдан қайтган,бугунги кунда ишсиз 32 нафар ёшлар маҳаллаларда ва туман (шаҳар)лар чегара ҳудудларда ташкил этилган вақтинчаклик постларга жамоат назорати учун жалб қилинди;

69 нафар фуқаролармаҳаллаларда ташкил этилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо шаҳобчаларига жалб қилинди.

Масалан,Сайхунободтуманида 19 нафар,Оқолтин, Боёвут Гулистонтуманларида10 нафардан фуқаролар жамоат ишларига юборилди.

50 нафар фуқароларМаҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Ёшлар иттифоқи” кенгаши билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ташкил этилган“Хайрия марказлари”га жалб қилинди.

Вилоятда жорий йилда инвестиция дастурига асосан 48 та (14 та соғлиқни сақлаш, 10 та ўрта мактаб, 14 та боғча, 2 та спорт иншооти ва ҳоказо) ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ва реконструкция ишлари режалаштирилган бўлиб, ушбу объектларнинг пудратчи ташкилотлари билан бирга ишлаб меҳнат мухожирлигига кета олмаган ва ишсиз фуқароларимизни шу объектларга ишга жалб қилмоқдамиз.

Хусусан,42 нафар фуқароларайнан шу объектларда ҳар қандай турдаги таъмирлаш,қурилиш ишлари олиб борилишига қараб қандай турдаги мутахасислар кераклигини аниқлаб, фуқароларни жалб қилдик.

Масалан,Сардоба туманидаги “Гулзорда обод уй-жой” ХУЖМШ

10 нафар, Ширин шаҳрида “Ширин Зарбдор Сервис” ХУЖМШ7 нафар фуқаро жалб қилинган;

65 нафар фуқаро карантин даврида аҳолига зарурий хизматларни кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг буюртмаси билан жамоат ишларига жалб қилинди

Масалан,Сайхунобод туманидаги “Бехруз Нодиршох” корхонасига40 нафар, “Гўзал” корхонасига 10 нафар, Оқолтин туманида “Сардоба текистил” корхонасига 30 нафар фуқаролартиббий ниқоб (маска) тикишга жалб қилинган.

120 нафар фуқаролар бошқа соҳалардаги (патронаж хизмати кўрсатиш, техкник осеминатор ва бошқа ижтимоий соҳлардаги) ишларга жалб қилинди.

Масалан,Гулистон туманидаги “Курган Хаус” корхонасига

10 нафар, Сирдарё туманида “Исломбек Люкс Мебел” корхонасига

10 нафар фуқаро жалб қилинган.

2. Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини (кооператив) ташкил этиш, уларнинг аъзоларига ҳамда аҳоли томорқа хўжаликларини қўллаб қувватлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Бандликкакўмаклашиш давлат жамғармасидантуманларда ташкил этилган213 гектар ер майдонига эга 10 тақишлоқ хўжалиги кооперативларига 120 нафар ишсиз фуқаро жалб этилди вауларга

267,6 млн.сўм субсидия ажратилди.

Масалан,Сардоба тумани “Дўстлик”ҳудудидаги заҳридаги ердан

15 гектар ер майдони ажратилиб “Green garden cooperativ” ИЧ кооперативи ташкил этилди ва унга 50 нафар кам таъминланган оилалар бириктирилди ва 111,5 млн.сўм субсидия берилди.

Ховос туманида “Ҳусниобод” МФЙда заҳарадаги ердан 19 гектар ер майдони ажратилиб, “Ҳамза-Ҳусниобод” МЧЖ кооперативи ташкил этилиб, унга 20 нафар кам таъминланган оилалар бириктирилди ва 44,6 млн.сўм субсидия берилди.

Оқолтин тумани “Р.Мусамуҳаммедов”, “С.Сиддиқов”, “Фарғона”, “Мустақил диёр”, “Андижон”, “З.М.Бобур”, “А.Тоиров”ҳудудларидаги заҳирадаги ердан 44,4 гектар ер майдони ажратилиб, “Фарғона қишлоқ хўжалиги” ИЧ кооперативи ташкил этилди ва унга 50 нафар кам таъминланган оилалар бириктирилди ва 111,5 млн.сўм субсидия берилди.

svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz

3.  502та камбағал оилагаенгил типдаги иссиқхона қуриши, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиш ва суғориш воситаларини харид қилиш учун 627 млн.сўм субсидия берилиши режалаштирилиб, бугунги кунга қадар 292 та оилага 441.3 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Масалан,Ховос туманидаги “Ховособод” МФЙда 9 нафар фуқарога иссиқхона қуришга, Мирзаобод туманида “Йўлдошобод” ва “Баҳористон”МФЙларда 10 нафар фуқароларга иссиқхона қуришга ҳамда тумандаги кам таъминланган30 нафар фуқароларга уруғлик кўчатини харид қилишга, Оқолтин туманида 9 нафар фуқароларга суғориш воситаларини харид қилишга, Ширин шаҳрида 8 та фуқароларга иссиқхона қуришга субсидиялар берилди.

Меҳнат муносабатлари юзасиданвилоят буйича жисмоний ва юридик шахслардан “call-center” ва 1176 қисқа рақамли ишонч телефонлари, “mehnathuquqbot” телеграм канали ҳамда “dmi.mehnat.uz” онлайн тезкор хизмати орқали карантин даврида келиб тушган 122 та мурожаатларнинг, 49 та ҳолат юзасидан меҳнат қонунчилиги бўйича тушунтириш берилди, 2 та ҳолат бўйича иш берувчиларгаёзма кўрсатмаюборилди, 2 та ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва юқори турувчи органларга тақдимнома киритилди.

Бошқарма раҳбар ходимлари томонидан худудларга чиққан ҳолда ишсиз фукароларниҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш ҳамда шахсий ва дала томорқалари учун субсидия ажратиш ишлари ташкиллаштирилмоқда.

Ўзим вилоятнинг Гулистон шаҳри, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё туманларига, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари вилоятининг Янгиер ва Ширин шаҳарлари, Боёвут ваХовос туманларига,бошқарма бошлиғининг ўринбосари Мирзаобод,Оқолтин, Сардобатуманларига мунтазам бориб ишларни ташкил қилмоқда.

Коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига салбий таъсирини юмшатиш, ишсизлар ва хорижга ишлаш учун кета олмаган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш мақсадида

3 маротабаЎзбекистон 24” телеканали орқали,5 маротаба Сирдарё хабарлари” интернет нашрида интервьюлар ташкил этилди.

Ҳудудларда олиб борилаётган ишлар тўғрисида 6 та репортажлар ташкил қилиниб маҳаллий телеканаллардава 2 таси“Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон 24” каналлари орқали эфирга узатилди.

Масалан,Ўзбекистон” телеканали орқали Сайхунобод туманидаги “Гули модалар уйи” МЧЖ фаолиятининг тикланиши, “Ўзбекистон 24” телеканали орқалиХовос туманида жамоат ишларини бориши ёритилди.

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish