Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг махсус қарори билан карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда, жойларда қурилиш ишларини давом эттирилишига рухсат берилди.

        Шу муносабат билан, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида юздан ортиқ объектларда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

        Ушбу қурилиш объектларида бугунги кунда қуйидаги вакант иш ўринлари мавжуд:

бетон қуювчи – 201 та; ғишт терувчи – 202 та;

сувоқ ишлари устаси – 174 та; бўёқчи – 142 та;

гипсакартон билан ишловчи – 78 та; электрик – 63 та;

профил билан ишловчи – 62 та; пайвандчи – 51 та

сантехник – 83 та; бошқалар – 271 та

svbandlik.uz

Мазкур қурилиш ишларида илгари ишлаган, шу мутахассисликка эга бўлган ҳамда чет давлатларда ушбу соҳада бир неча йил меҳнат қилиб қайтган фуқароларимизни ишга таклиф этамиз.

Агар Сизга иш керак бўлса яшаш ҳудудингиздаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилинг.

Мурожаат учун телефон: (78) 221-10-02, 221-10-05.

svbandlik.uz

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish