Ҳурматли иш берувчилар!

        Куни-кеча ижтимоий тармоқларда “Андижонда карантин пайти бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди” номли мақоласи чоп этилди.

        Бундай нохуш ҳолатларни вилоятимизда юзага келишини олдини олиш мақсадида Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Сизларни огоҳлантиради.

svbandlik.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил

28 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси айрим Қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги

558-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг меҳнат қонунчилигига оид бўлган бир нечта моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Хусусан, 51-моддасига, яъни меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлашнинг санкциялари иш ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан 100 баробаригача (бугунги кунда

11,2 млн.сўмдан 22,3 млн.сўмгача), худди шундай хуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликгача бўлган жазо қўлланилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, корхоналарда, шу жумладан бюджет ташкилотларида ходимларни ўз лавозим мажбуриятига кирмаган бошқа ишларга мажбуран жалб қилиш қатъиян ман қилинган.

Агар Сизда ана шундай иш хажмларга эҳтиёж мавжуд бўлса, жойлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат этишингиз мумкин.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ишсиз фуқароларни меҳнат шартномаси асосида жалб қилиш орқали Сизнинг муаммонгизни қонуний ва белгиланган тартиблар асосида ҳал қилишга амалий ёрдам берамиз.

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish