Ҳурматли, қурилиш, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда савдо марказлари (иш берувчи) раҳбарлари диққатига!
Карантин вақтида қурилиш, ишлаб чиқариш объектларида ҳамда савдо марказларида ишловчи ишчи ходимларга соғлом хавфсиз меҳнат шароитлари яратишингизни ҳамда карантин талабларига асосан санитария гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ишларни тўғри ташкиллаштиринг.
Шунингдек, ишлаётган ишчи ходимлар хаёти ва соғлигига хавф солувчи омилларни бартараф этиш мақсадида қўшимча, “махсус комбинзон” (шахсий химоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқоблар, антесептик воситалари билан таъминлашингизни, ўзини ўзи яккалаш қоидаларига риоя қилган ҳолда оралиқ масофани камида 2 (икки) метр сақлаган ҳолда ҳамда карантин талабларига риоя этилиши бўйича кечиктириб бўлмайдиган ушбу тадбирларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади.
Қўшимча маълумотлар учун инспекциянинг (78) 221-10-07, 221-10-11 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати