Ховос тумани Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 1989 нафар ишсиз фуқароларгатурли хил хизматлар кўрсатилди.
Жумладан, иш сўраб мурожаат қилган 328 нафар фуқаролар тумандаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, туман ҳудудидаги 2029 нафар ишсиз фуқароларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари хисобидан 1481.0 млн.сўмлик буюртмалар шакллантирилди.
Хусусан, “Обод-қишлоқ” дастурига киритилган“Бўстон” МФЙга
55 нафар, “Ҳусниобод” МФЙга 40 нафар, “Соҳибкор” МФЙга 30 нафарҳамда“Ховос СИТИ”ҳудудини ободонлаштириш ишларига 350 нафар жамоат ишчилари жалб этилди.
Ховос тумани “Ҳусниобод” МФЙ худудида заҳирадаги ерлардан самарали фойдаланиб, ишсиз фуқароларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсади19 гектар ер майдони ажратилди ва “Ҳамза-Ҳусниобод” кооперативи ташкил этилди. Кооперативга худуддаги20 нафар кам таъминланган ишсиз ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсади“Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси” маблағларидан жами 44,6 млн.сўм субсидиямаблағлари ажратилди.
Аҳолининг шахсий ва дала томорқасида бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг январь-апрель ойларида жами 62 нафар ишсиз фуқароларга 85,5 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.
Аҳолининг шахсий ва дала томорқасида бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг январь-апрель ойларида жами 62 нафар ишсиз фуқароларга 85,5 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.
Хусусан,28 нафар ишсиз фуқароларга иссиқхона ташкил этиш учун 62,4 млн.сўм,24 нафар ишсиз фуқароларни суғориш воситалари билан таъминлаш учун 16,3 млн сўм,10 нафар ишсиз фуқароларниуруғлик ва кўчат билан таъминлаш учун 6,7 млн.сўм субсидия маблағлари тўлаб берилди.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати