Ховос тумани Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг январ-май ойлари мобайнида қуйдаги ишлар амалга оширилди.   2020-йилнинг январ апрел ойларида жами 3105 нафар туман худудидаги ишсиз фуқароларгаХовос тумани Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан хизмат кўрсатилди.  

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Жумладан: Ховос тумани Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилган 450 нафар фуқаролар тумандаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.                                                              Марказга иш сўраб мурожаат қилган 130 нафар касби ёки мутахасислиги бўлмаган ишсиз фуқаролар КОИКА ўқув марказида, Ховос транспорт касб хунар коллежида ва устоз шогирд усулида “Хунарманд уюшмаси” билан хамкорликда ташкил этилган ўқув курсларида касбга қайта тайёрлашга жалб этилиб улар тикувчилик, пайвандчилик, автомобил устачилиги йўналиши ўқитилди.                                 Марказ томонидан рўйхатга олинган касби ёки мутахасислиги бўйича бўш иш ўринлари мавжуд бўлмаган 19 нафар ишсиз фуқароларга 26 календан хафта муддатга базавий хисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ишсизлик нафақаси тайиланди.6 нафар штатлар қисқартирилиши натижасида ишдан бўшатилган (53 ёшдан аёллар 58 ёшгача бўлган эркакларга) фуқароларга муддатдан олдин пенсия тайинланди.   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017-йил 05 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ январ-май ойларида туман худудидаги3529 нафар ишсиз фуқароларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари хисобидан 1500 млн сўмлик буюртмалар шакллантирилди.Жумладан “Агро Пилла” МЧЖ корхонасида 420 нафар, “Бек кластер” МЧЖ корхонасида 662 нафар, “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгашида 15 нафар, “Обод-қишлоқ” дастурига киритилган,Бўстон, МФЙда 55 нафар, “Хуснобод” МФЙда 40 нафар, “Сохибкор” МФЙда 30 нафар хамдаХовос СИТИ худудини ободонлаштириш ишларига 180 нафар жамоат ишчилари жалб этилди.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Ховос тумани худудида умумий ер майдони 34 гектар бўлган 3 та кооператив ташкил этилиб, тумандаги 65 нафар кам таъминланган ишсиз фуқароларга умумий қиймати 144.9 млн сўм бўлган субсидия маблағлари ажратилиб уларнинг бандлиги таъминланди.  Жумладан:“Ҳамза-Ҳусниобод” кооперативининг 19-гектар ер майдонига 20 нафар, “Ёшлар даласи-2020” кооперативининг 10 гектар ер майдонига 30 нафар, “Омадли Пахтакор-2020” кооперативига 15 нафар ишсиз фуқаролар жалб этилди.    Ахолининг шахсий ва дала томорқасида бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг январ-апрел ойларида жами 171 нафар ишсиз фуқароларга жами 286.0 млн сўм субсидия маблағлари ажратилди.  Жумладан 110 нафар ишсиз фуқароларга иссиқхона ташкил этиш учун 245.0 млн сўм,51 нафар ишсиз фуқароларни суғориш воситалари билан таъминлаш учун 34.1 млн сўм,10 нафар ишсиз фуқароларниуруғлик ва кўчат билан таъминлаш учун 6.7 млн сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Хусусан ажратилган субсидия маблағлари хисобидан Ховос туманидаги “Қахрамон”, “Ховособод”, Хуснобод, Мустаққилик, Гулбахор, Янгиер махалла фуқаролар йиғинлари худудидаги90 нафар, фуқароларнинг иссиқхоналарини қуриш ишлари якунланди.

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish