Сардобадаги техноген оқибат сабаб талофат кўрган хонадонларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўзринбосари Э.Муҳиддинов бу ерда бўлиб, олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Айни ҳудудга Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Боёвут, Гулистон туманлари Бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари ҳамда Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари бириктирилган бўлиб, ташкил этилган штаб вакиллари ва меҳнат органлари ходимлари томонидан талофат кўрган 443 та хонадонларга уйма-уй юриб, ҳозирги кунга қадар 510 нафар тошқин натижасида вақтинчалик ишсиз қолган, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, бандлиги таъминланди.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари масъул бўлган Оқолтин туманининг “Шодлик” маҳалласида 2 та кўчада ва Сирдарё вилояти масъул бўлган Мирзаобод туманининг “Ҳақиқат” маҳалласида 1 та кўчада йўлаклар қуриш ишлари намуна тариқасида бошлаб юборилди.
Бу ердаги ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати