Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов томонидан жорий йил 14 майда Сирдарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириқлари бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
1. Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида талофат кўрган маҳаллаларнинг ҳар бирида маҳаллий аҳолининг ишга жойлаштириш штаби ташкил этилди. Штабга масъул этиб Сирдарё вилоятидагибарча туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари ҳамдаҚорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари бириктирилди.
2. Ташкил этилган штаб вакиллари ва меҳнат органлари ходимлари томонидан талофат кўрган 11 тамаҳаллаларда уйма-уй юриб, ҳозирги кунга қадар 4 325 нафар ишсиз, тошқин натижасида вақтинчалик ишсиз қолган, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилди.
Унга кўра, алоҳида 3 765нафар қурилиш ишларида тажрибаси бўлган фуқароларнинг мутахассисликлари бўйича рўйхатлари тузилди, хусусан, 551нафар бетон қуювчи, 337 нафар ғишт терувчи, 359 нафар сувоқчи, 93 нафар гипсокартончи, 40 нафар электрик, 58 нафар пайвандчи, 34 нафар сантехник ва 2293 нафарбошқа мутахассислар мавжудлиги аниқланди.
3. Манзилли рўйхатга киритилган ишсиз фуқароларнинг шу кунга қадар 1 798нафари ишга жойлаштирилди.
Улардан:
1 520нафарижамоат ишларига, яни маҳаллаларда ва қурилиш ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалаш ишларигажалб этилди;
278 нафари ҳудудлардан келган қурилиш пудрат ташкилотларига расмий равишда, меҳнат шартномалари тузган ҳолда ишга жойлаштирилди, жумладан,39нафари бетончи,21 нафари ғишт терувчи,21 нафари сувоқчи,2 нафари пайвандчи,195нафариуста ёрдамчиси ва бошқа ишларга йўналтирилди.
Бундан ташқари,100 нафаришсиз фуқаролар Сардоба туманининг “Дўстлик” ва Оқолтин туманидаги “Шодлик” маҳаллаларида ташкил этилган чиқиндиларни вақтинчалик сақлаш жойларига “Тоза ҳудуд” ДУК буюртмаси асосида чиқиндиларни саралаш ишларига қабул қилинди.
Мазкур фуқароларнинг аксарияти ҳозирча ўз уйларига қайтмаганлигини инобатга олиб, уларни иш жойига олиб келиш учун вазирлик ҳузуридаги Оқолтин касбга тайёрлаш марказининг автобуси жалб этилди.
4. Талофат кўрган маҳаллаларда қайта тикланадиган уй-жойлар (коттеджлар) олди томонига йўлак (тротуар)лар қурилиш ишларини амалга ошириш учун 11 тамаҳалланинг ҳар бири бўйича 20 нафардан ишсиз шахслардан иборат 11 та бригада (жами 220 нафар киши) шакллантирилди ва улар учун Жамоат ишлари жамғармасидан
200 млн.сўмликмеҳнат қуроллари харид қилинди.
Ҳозирги даврда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ, ҳудудлар “Ягона буюртмачи” инжиниринг компаниялари ва автойўл корхоналари билан биргаликда йўлаклар қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, вилоят ҳокимлиги томонидан қурилиш материаллари (цемент, қум-шағал) заҳираси тайёрлаб қўйилган.
Қолаверса, 3 та кўчада, хусусан, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари масъул бўлган Оқолтин туманининг “Шодлик” маҳалласида
2 та кўчада ва Сирдарё вилояти масъул бўлган Мирзаобод туманининг “Хақиқат” маҳалласида 1 та кўчада йўлаклар қуриш ишлари намуна тариқасида бошлаб юборилди.
Қолган ҳудудларда лойиҳалаш ишлари якунланиши билан қурилиш ишлари тугаган уйлар олдида йўлаклар қуриш бошланади.
5. Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси балансида бўлган чодир (палатка)лар ва бошқа зарур жиҳозлар Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги маҳаллаларда уй-жойларнинг қурилиши учун жалб қилинган ҳудудий “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялар ва ҳудудий қурилиш-пудрат ташкилотлари учун берилмоқда.
Шу кунга қадар 179 та чодир, 176 та комплект стол-стул,
21та самовар ва 16та қозон ажратилди.
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида талофат қўрган маҳаллаларнинг ишсиз аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати.